МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК МОДЕЛИ

  М.М. Қамбаров (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Таълим технологиялари алгоритмларидан фойдаланиш бўлажак мутахассисда мустақил фикрлаш маданиятининг таркибий қисмларини шакллантиришга ёрдам беради. Мустақил фикрлаш маданияти ривожлантиришда билишнинг деярли барча турлари иштирок этиши шарт. Билиш жараёнида қиёсий-тарихий, оқибатдан сабабга бориш, кузатиш, хулоса чиқариш, индуктив ва дедуктив ёндашув, умумлаштириш, яхлитни қисмларга ажратиш ва таҳлил каби бир қатор таълимий методлардан фойдаланилади. Мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантиришда юқорида номлари келтирилган ўқитиш усуллари 1) талабаларда ижодий қобилиятларни ривожлантириш; 2) уларда билиш ва касбий фаолиятга қизиқишни шакллантириш мақсадларида фойдаланилади. Мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантиришнинг фалсафий, тарихий, психологик-педагогик ва маданиятшунослик билимлари тизимидаги назарий жиҳатларни ўрганиш мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш моделини яратиш имконини беради.