Ўзбек давлатчилиги тарихида рамзий белгилар ва тамғаларни ўрганиш муҳим аҳамятга эга. Улар аждодларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётни ,турмуш маъданиятини ва санъатини ўрганишга, давлатлар ва сулолаларнинг тарихини ўрганишга ,тарихни ойдинлаштиришга хизмат қилувчи манбадир. Масалан қадимги давлат бирлашмаларидан бири Бақтрия ҳақида тўхталадиган бўлсак бу давлат манбаларда ,,Байроғи баланд ҳилпираб турадиганъъдеган тариф билан тилга олинган .Бу эса Ўзбек далатчилигининг тарихи қадим даврга бориб тақалишини англатади. Байроқлардан ташқари ўрта асрларда туркий халқлар орасида туғ ,яловлар ҳам бўлган. Давлатчилигимиз тарихида тамғалар ҳам муҳим аҳамятга эга.Тамға туркий ва бошқа халқларнинг уруғ белгиси ҳисобланади.Маълумки қадим ва ўрта асрларда кўчманчи ҳамда ярим кўчманчи халқлар от,туя ва йирик шохли молларга маълум бир белги тамға босган. Ҳар бир қабиланинг ўз махсус тамғаси бўлган. Улар шу тамғага қараб ўзларининг молларини таниганлар. Қанғлиларда икки хил тамға бўлиб, биринчи тўғри чизиқдан (/) иборат бўлган ва ,,қовурғаъъ ,,косовъъ ёки ,,алифъъ деб аталган. Бу хилдаги тамғалар ўзбек қороқалпоқ халқи таркибидаги қипчоқларда ,Оренбург губерниясида яшовчи қишлоқларда ҳам бўлган.Қанғлиларнинг иккинчи тамғаси ,,қўш алифъъ, ,,икки қовурғаъъ ,,ёки ,,қўш тамғаъъ(//) деб номланган. Қорақалпоқларнинг қўнғирот ва ўзбек қанғли уруғларидан бирининг номи ,,қўштамғалиъъ деб аталган [1] .
ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИДА РАМЗИЙ БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМЯТИ
Махлиё Мисирбекова (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю