Педагогик коллежларда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги конфликтологик кайфият ва хусусиятларни, яъни низоларни ўрганиш жамиятдаги инқирозларнинг келиб чиқиши ва ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олишга кўмак беради. Шу боис, конфликтология соҳасининг назарий асослари, унинг миллий хусусиятлари, ижтимоий ўзига хосликлари, конфликтларнинг жамият ҳаёти билан алоқадорлиги, шахслараро конфликтлар, конфликтларнинг ҳуқуқий аспектлари, меҳнат жамоасидаги конфликтлар, педагогик коллежларда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низоларни бартараф қилиш муаммолари кўпчилик тадқиқотчиларни қизиқтириб келмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда биз ҳам ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низоларни миллий тарбия руҳида бартараф қилиш масалаларига олиб борган кузатувларимизга кўра, бола организмининг ижтимоий-биологик ривожланиши ўзига хос мураккаб йўлни босиб ўтади.
КАСБ - ҲУНАР ТИЗИМИДА МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАР ЕЧИМИНИ ТОПИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ўғилой Шукурова (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю