СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА ВА ОТА – ОНА НАМУНАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Бобур Нушаров, Ш.А. Юсупова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ҳаммамиз биламизки, инсон шахсини шаклланишига тўрт омил: насл, тарбия, фаолият ва муҳит таъсир этади. Шу омиллардан қайси бири кучли чиқса, шахс ҳам шунга яраша шаклланади. Агар биз ҳозирги кундалик ҳаётимизга назар солсак, ва шунингдек, бола тарбиясига доир педагоглар, психологлар, социологлар ва бошқа мутахассисларнинг фикрларини, тажрибаларини ҳисобга олсак, оиланинг соғлом муҳити ҳам боланинг тарбиясига ижобий таъсир этишини тушуниб етамиз. Соғлом муҳитни эса, инсон учун энг муҳим ва асосий бўлган қуйидаги тушунчалар шакллантиради. Буларнинг биринчиси оила аъзоларининг соғломлик даражаси, иккинчиси, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, учинчиси яшаш учун етарли бўлган пул маблағи, яъни оила бюджети, оила аъзоларининг кундалик кайфияти, яъни ҳар бир оила аъзоси ўз кайфиятини қай даражада бошқара олиши ва бешинчиси ҳар бир оила аъзосининг ҳаётдаги мақсадидир.