Маълумки, таълим тизими мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг барча бўғинларида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, мустақил Ўзбекистонни бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида вужудга келадиган муаммоларни оқилона ҳал қила оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш фақат таълим муассасаларининг зиммасига юклатилган. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да Олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун «Янги педагогик технологиялар тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштириш»га эришиш зарурлиги таъкидланган [1]. Шунингдек, 2012-йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари [2] ушбу соҳага қаратилган юксак эътибор саналади. Шу боис, ёшларни илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитиш, илм-фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш асосий вазифа ҳисобланади.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ОЛИШНИНГ ПЕДАГОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Феруза Батирова (Тошкент, Ўзбекистон), Наргиза Джуманиязова (Урганч, Ўзбекистон) | Завантажити статтю