МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚИШЛОҚДА БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ

  Севар Туляганова, Анвар Хабибуллаев (Ташкент, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Иқтисодий тизимга уни бошқариш сифатини белгиловчи ўзига хос инфратузилма модели мос келиб, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишга асосланган моделдан бозор элементлари орқали тартибга солишга асосланган моделга ўтиш қишлоқ инфратузилмаси соҳасида ҳам муҳим ташкилий-иқтисодий ўзгаришларни келтириб чиқарди. Бу жараён инфратузилма элементларининг фаолият шакли ва усуллари ўзгаришида ва янгилари пайдо бўлишида ёққол намоён бўлди.