ГЁТЕНИНГ «ЁШ ВЕРТЕРНИНГ ИЗТИРОБЛАРИ» РОМАНИ ВА УНИНГ ЖАНР ХУСУСИЯТЛАРИ

  Машҳура Маматова (Гулистон, Ўзбекистан) |    Завантажити статтю

Бадиий таржима ижодий иш бўлиб, у таржимон зиммасига оғир ва масъулиятли вазифани юклайди.Чунки таржимон бирон бир асарни таржима қилар экан, уни асл нусхадагидек бадиий ва жанр хусусиятларини сақлаган ҳолда китобхонга етказиб бериши керак. Китобхон бирон бир таржима қилинган асарни ўқиганда, унинг таржима эканлигини унутсин, шундагина таржимон ўз олдига қўйилган мақсадни,таржима қилишдек масъулиятли вазифани бажарган бўлади.