Олий ўқув юртларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашда чет тилининг ўрни беқиёсдир. Тил ўрганишдан асосий мақсад, талабаларда инглиз тилида гапириш кўникмасини ҳосил қилишдир. Бу мақсаднинг рўёбга чиқишида замонавий педагогик технологиялар жуда қўл келади. Педагогик технология-бу ўқув (дарс) жараёнини ҳаракатлантирувчи куч ёки олдиндан белгилаб қўйилган аниқ мақсад йўлида ўқитувчининг касбий фаолиятини янгиловчи ва таълимда якуний натижа мажмуи ҳисобланади. Бугунги кунда таълим беришда хусусан, чет тилини ўргатишда янги технология элементи бўлган интерфаол усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Бу айниқса, амалий машғулотларда яхши самара беради. Интерфаол усуллардан қай бирини қўллаш ва қай даражада қўллаш ўқитувчининг маҳоратига бевосита боғлиқдир.
ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Умирхон Азимова (Ташкент, Узбекистан) | Завантажити статтю