ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАТИШ УСЛУБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  Гузаль Абдумаликова (Ташкент, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатлар кенгайиб бораётган ҳозирги пайтда чет тилларни ўрганиш зарурий эҳтиёжга айланди. Чет тилларни ўргатиш услубларини такомиллаштириш, уларнинг сифатини оширишга бўлган қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Олий ўқув юртларида талабаларнинг оғзаки ва ёзма нутқ маданиятларини ошириш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шу жумладан гуманитар факультет талабалари учун суҳбат мавзусига матн тузиш ҳам муҳимдир.