ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ АСОСИЙ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

  Рустам Чориев (Ташкент, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб, у тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзида гуруҳларга ажратилиб, тарбия жараёнининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди. Жисмоний машқ деб, жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиёрийҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. Бундайҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, усулияти тўпланди ва тўлдирилди.