Хинд халқининг буюк кашфиётларидан бири шахмат ўзининг беш минг йиллик тарихига эга. Бу ажойиб спорт ва санъат турининг мамлакатимиз тарихида ҳам минг йиллардан бери ўйналиб келаётганлигидан тарихий манбалар шохидик беради. Мамлакатимиз илм-фанида аҳамиятли ўрин тутадиган бир қатор мўтабар манбалар: Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон”, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, “Лисон ут-тайр”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби тарихий асарларда шахмат (шатранж) ўйинига оид қимматли маълумотлар бор.
ТУРКИСТОНДА ШАХМАТ МАДАНИЯТИ
Умиджон Холиқов, С.Т. Исмоилов (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю