Ислом дини кўп халқлар орасида кенг тарқалган динлардан биридир. Бу динга эътиқод этувчилар мусулмонлар жаҳонда 1 млрд. 700 миллион кишини ташкил этади. Ислом дини Арабистон ярим оролида VI асрнинг охири ва VII асрнинг бошларида келиб чиққан. Унинг асосчиси пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом (570-632) Маккада Қурайш қабиласига мансуб Ҳошимийлар хонадонида туғилган. У 609-610 йилларида Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот бошлаган. Аммо задогонларнинг қаршилигига учрагач, 622 йилда ўз тарафдорлари билан Мадинага қўчади. Шу йилдан мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисоби бошланади.
ДИН – ИНСОН МАЪНАВИЯТИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ
Абдурауф Рахмонов (Ташкент, Узбекистан) | Завантажити статтю