БАДИЯТ УЛУҒ БИР ДАРГОҲ

  Собиржон Исмоилов, Жобир Саидмуродов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Дунёдаги жамики тараққий этган, ривожланган мамлакатлар тарихи, жумладан Ўзбекистонимиз тарихий тараққиёти ҳам шуни кўрсатмоқдаки муайян ва аниқ мақсадни кўзлаган ғоя билан қуролланган халқ ва жамият жаҳон сиёсий майдонида қаддини ростлаб, ниятига, кўзлаган мақсадига ета олади. Ўзини буюк халқ сифатида намоён қила олади. Ҳар бир одамни муайян инсоннинг куч-қудрати, салоҳияти унинг билими, ақл-заковати, тафаккур даражаси билан белгилангани каби, ҳар бир халқнинг куч-қудрати ҳам унинг маънавий салоҳияти, миллий мафкураси ва олға етаклайдиган ғоялар тизимида намоён бўлади, бугунги кунда Ватанимиз маънавий ҳаётида миллий мафкура жуда катта рол ўйнамоқда.