Ўрта Осиё тарихий вақеаларга ғоят бой ўлка бўлиши билан бирга азалдан илм-фан, маданият ва маънавиятнинг марказларидан бири бўлиб келган. Бу ўлка дунёга маънавият ва маърифатнинг барча соҳаларида юзлаб, минглаб жаҳоншумул улуғ зотлар, давлат арбобларини тарбиялаб берган. Умумбашарият маърифатпарварлигини яратишда буюк аждодларимиз бевосита иштирок этганлар, унинг тараққиёти ва бойишига улкан ҳисса қўшганлар. Ўрта Осиё маданий мероси жаҳон маданияти ва маърифатининг узвий ажралмас таркибий қисмидир. Ўрта Осиёнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро, Хива, Самарқанд каби шаҳарлари қадимдан фан, маданият ва маънавиятнинг маркази бўлиб келганлиги билан ажралиб туради. Ўрта Осиё табиийилмий тафаккури ривожининг бошланиши буюк алломалар Мусо Муҳаммад Ал-Хоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Синоларнинг номи билан боғлиқ.
ИБН СИНО (980-1097) - ЖАҲОН ФАНИ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН БУЮК ҚОМУСИЙ ОЛИМ
Жамшид Туляганов (Ташкент, Узбекистан) | Завантажити статтю