Ўрганилаётган мавзу тарихшунослиги шуни кўрсатадики, мазкур мавзу ҳозиргача илмий билимнинг мустақил объекти сифатида янгича дунёқараш, миллий мафкура нуқтаи назаридан тадқиқ этилмаган. Шунингдек, мавзунинг айрим жиҳатлари алоҳида ҳолда тадқиқ этилган бўлиб, яхлит тарзда илмий ўрганилган. О.В.Горшунова, А.Джалилов тадқиқотлари орқали ишда Мусулмон динининг тарқалиши хотин-қизларнинг ҳаётида ҳам туб ўзгаришларга сабабчи бўлганлигини, бу жараён давомида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, турмуш тарзлари ва моддий-маънавий жиҳатларига аниқлик, мантиқий таянчларни аниқлаш орқали аёллар аҳволини аянчли эканлиги тадқиқини кўрамиз.