КИМЁ ДАРСЛАРИНИ ЎҚИТИЛИШИДА «КИМЁ АКЦИЯ» УСУЛИ ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ МУСТАҚИЛ БИЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

  Зоҳида Холмирзаева, Шохиста Рахимова (Наманган, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Табиийки, ҳар қандай замонавий дастур кимё фанида ва кимёвий ишлаб чиқаришда эришилган ҳамма ютуқларни ҳам ўзида акс эттира олмайди. Ўқув дастурида кўрсатилишича, кимё фани ўқитувчисининг асосий вазифаси-фаннинг зарурий тушунчалари асосида кимёвий жараёнларни бошқариш, замонавий усуллар билан янги моддалар олиш ва улардан нафақат саноат, қишлоқ хўжалиги миқёсида, балки кундалик турмушда, оилада ҳам фойдаланишнинг умумий йўналишларини кўрсатиб бeришдан иборат.