ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ҚУРУҚЛИК МОЛЛЮСКАЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА АҲАМИЯТИНИ ЎРГАНИШГА ДОИР

  Хабиба Каримова (Қарши, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Маълумки, Ўрта Осиёнинг малакофаунаси жуда хилма-хил бўлиб, бу жанубий ҳудудларнинг табиий экологик муҳитига узвий боғлиқдир. Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудда тахминан 200 дан ошиқ қуруқлик моллюскалари систематик жойлашиши жиҳатдан етарли даражада ўрганилган бўлса-да, аммо уларнинг биоэкологияси, тарқалиши ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти нисбатан кам тадқиқ этилган. Шу боис моллюскаларнинг аҳамияти, биоэкологияси ва тарқалишини ўрганиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади [1, 8-б; 4, 3-б; 7, 140-б].