ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ КУЛЛАШ

  Зилола Каримова (Ташкент, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Замонавий таълим тизими ва унинг ижтимоий мониторинги хозирги даврнинг барча талабларига жавоб бера олмаслиги ва уни яхшилаш муаммосининг ўта долзарблиги жуда кўпчилик томонидан тан олинаяпти. Бу холатни ўзгартиришнинг асосий йўлларидан бири – таълимга технологик ривожланишнинг энг янги воситаларини жалб қилишдир. Бундай воситалардан бири – замонавий он-лайн кўринишидаги масофавий таълим тизимидир. Бундай тизимлар ўз таркибига керакли материалларни, уй топшириқларини, тестларни ва имтиҳонларни қамраб олади. Машғулотлар эса фақат он-лайн кўринишида ташкил этилган бундай турдаги масофавий таълим тизимлари борган сари мураккаблашиб ва сифати ошиб бораётганини таъкидламасдан иложимиз йўқ.