БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА “БУМЕРАНГ” ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ

  Гулчехра Каримова (Намаган, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ватанимиз тараққиётининг устувор пойдевори таълим ва тарбия бўлиб, уни ҳар томонлама пухта, аниқ режалар асосида тизимли ташкил этилмас экан, тоабад мурғак қалб эгасининг қалбига йўл топа олмаймиз. Шу ўринда Б. Зиёмуҳаммадов фикрича: “Дарс, ўз навбатида, бир бутунлик бўлиб, қуйидагича қисмлардан ташкил топган: Таълим –тарбия берувчи; таълим -тарбия олувчи; дастур ва дарслик, ўқув услубий қўлланма ҳамда дидактик материаллар; педагогик усул ва услублар; ўқитишнинг техник воситалари. Дарснинг беш қисми ўзаро функционал боғлиқликда бўлиб, бир бутунлик, яъни дарс деган мажмуани ташкил қилади”1