ЎЗБЕКИСТОНДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ОРҚАЛИ РАҒБАТЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

  А. Аманов (Ташкент, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистонда амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг асосий мақсади қишлоқда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг асосий вакиллари бўлган фермер хўжаликларига эътиборни кучайтириш ҳамда аҳолининг моддий фаровонлигини таъминлашдан иборат. Бунга мамлакатимизда етарлича шарт-шароитлар яратилган, яъни уларга берилаётган турли-туман имтиёзлар, ажратилаётган кредитлар, уларнинг бозорда эркин ҳаракатланишини таъминлаш ва бошқалар ҳисобланади. Биз шулардан солиқларга эътиборимизни қаратмоқчимиз.