РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚЛАРИДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ МАСАЛАЛАРИ

  Севар Туляганова (Тошкент, Узбекистон) |    Завантажити статтю

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг ўзбек халқига хос бўлган хусусият, урф - одат, анаъналарини ҳисобга олган ҳолда тараққиёт йўлини танлаш, юксак маданият, бебаҳо маънавият, эътиқодни эъзозлаш, халқ манфаатлари ва истиқболига қаратилган миллий истиқлол мафкурасини тарғиб этиш ҳаётий зарурият даражасига кўтарилди. Айни пайтда республикада ўзига хос ислоҳотларни бошланиши, ижтимоий турмуш тарзини шакллантиришга имкониятлар яратилиши ҳам ривожланиб бореверди. Бугунги кунга келиб республика қишлоқ хўжалигида бозор муносабатлари асосларининг яратилиши аҳолининг оқилона бандлигини таъминлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларини шакллантириш йўлидан борганлигини ўз натижаларини кўрсатди. Бу йўл Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш соҳасидаги стратегиясининг ҳал қилувчи бўғини сифатида ўрин эгаллади [1].