ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ СИЁСИЙ МАДАНИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ Роль политической культуры в формировании здорового образа жизни у молодежи

  Лочин Турсунов (Самарканд, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ҳар кандай жамиятнинг сиёсий ҳаётини англашга унинг сиёсий маданиятини ҳар тарафлама ўрганиш орқалигина эришилади. Фақат шу орқалигина сиёсий тизимнинг манбаи, ҳарактери ва ўзига хос хусусиятлари, жамиятда ҳукмронлик қилаетган сиёсий тартибот, ижтимоий гуруҳларнинг хатти-ҳаракати ва сиёсий онги сиёсий жараёнларнинг йуналиши ва ҳаракати ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин. Сиёсий маданият одамларнинг хулк-атворига ва турли ташкилотларнинг фаолиятига таъсир кўрсатади, уларнинг ички ва ташқи ходисаларни идрок этиш, сиёсий тизим ва тартиботларга, ҳукмрон гуруҳ ва алоҳида сиёсий рахбарлар фаолиятига шахснинг жамият сиёсий ҳаётида тутган ўрнига бахо беришда мезон ҳисобланади. У сиёсий йўлни ишлаб чиқиш, аниқ сиёсий бошқарув қарорларини кабўл қилиш ва рўёбга чиқариш учун кенг истиқбол йўлларини очиб беради. Сиёсий маданият муаммоси мажмуи ўта мураккаб ва кўп қирралидир. Сиёсий маданият масаласида ҳар хил адабиётларда турлича фикрлар мавжуд. Сиёсий маданият моддий ва маънавий маданиятлар билан бир қаторда ўзига хос мустақил маданият туридир. У фаолият соҳасининг алоҳидалиги (сиёсат соҳаси, сиёсий хокимиятнинг амал қилиши) ва ушбу маданият соҳасини ҳарактерловчи элементларнинг (Сиёсий тасаввур ва кадриятлар, сиёсий кўрсатма ва хулк-атвор) ўзига хослиги билан белгиланади. Сиёсий маданиятни жамият сиёсий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқлигини ҳисобга олиш унинг ўзига хос ҳарактерини ва чегарасини аниқлашга ёрдам беради.