ФАРҒОНА ВОДИЙСИ МИЛЛИЙ МАОРИФИ ТАРИХИДАН

  Ботиржон Маллабоев (Наманган, Узбекистон)  |    Завантажити статтю

Қўқон хонлиги XVIII асрда Бухоро амирлигидан ажралиб чиққанда фақат Фарғона водийси ҳудудини ўз ичига олган эди. XIX асрнинг биринчи ярмига келиб. Қўқон хонлигига Тошкент, Туркистон, Ўратепа, Хўжанд ва унинг атрофидаги туманлар ҳам кўшиб олинди. Натижада у Ўрта Осиёдаги энг катта давлатлардан бирига айланди. Сиёсий-иқтисодий қудрати мустаҳкамланди. Хонликда фан ва техника тараккий этмаган бўлса ҳам маориф, адабиёт, архитектура анча ривожланди. Умархон, Мадалихон, Худоёрхон ҳукмронлиги Қўқон хонлигининг энг кучайган даври бўлди.