ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ

  Инамов Қодиржон (Наманган, Узбекистон) |    Завантажити статтю

Жаҳон миқёсида тараққиётнинг янги ва янги босқичларга кўтарилаётган бир пайтда “XXI аср вабоси” дея таърифланган халқаро терроризм авж олиб, бир неча юз минглаб кишилар ҳаётига жиддий хавф солмоқдаки, таниқли давлат арбобларидан бири У.Черчилль бу ҳақда жиддий огоҳлантирган эди: “Биз иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозондик, биз вабо, ўлат ва грипп каби касалликларни енгдик. Афсуски, инсонлар ўртасидаги адоват ва терроризмни йўқота олмадик”. Дарҳақиқат, цивилизациянинг тақдири ўтган ярим аср олдин ҳам, ҳозир ҳам кўп жиҳатдан ана шу терроризм муаммосини ҳал этиш боғлиқ бўлиб қолди. Зеро, ҳар қандай тараққиёт, инсон фаровонлиги заминида жамиятдаги тинчлик, осойишталик, ижтимоий-сиёсий барқарорлик ётади.