ТАДБИРКОР ШАХСДА БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ СОЦИАЛ ОМИЛЛАРИ

  Собиржон Қозақов (Наманган, Узбекистон) |    Завантажити статтю

Бозор муносабатлари шароитида мамлакатимизда мулкдорлар қатламини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун эркин фикрловчи, ижтимоий-сиёсий ҳаётда онгли равишда фаол иштирок этишга қодир шахсни шакллантириш “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг асосий устивор йўналишидир. Бу эса мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига демократия асосларини жорий этишни, асл фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни тезлаштириш имконини беради. Бу ўз навбатида, ушбу салоҳиятни қандай, қайси йўл билан рўёбга чиқариш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид амалий тадбирларни ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ муаммоларни ечишга имкон беради.