ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВНИНГ АҲАМИЯТИ

  Нуриддин Саидкулов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Баркамол шахс тарбиясини ташкил этиш барча даврларда ҳам ижтимоий жамиятнинг муҳим талаби ва асосий мақсади бўлиб келган. Таълим ва тарбияга катта эътибор берилиши баркамол шахсни камол топтиришга асосланади. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да: “Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан илмий узлуксиз таълим бериш орқали ҳар томонлама баркамол шахс – фуқарони шакллантиришни назарда тутади” - деб таъкидланади.