ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИШТИШДА КОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА КОММУНИКАТИВ ЁНДАШУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  Дурдона Эшбоева (Гулистон, Узбекистон) |    Завантажити статтю

Замонавий компьютер ақлий мехнат шароитларини оптималлаштириш борасида самарали восита ҳисобланади. Чет тили машғулотлари ва компьютерли ўқитиш дастурлари билан ишлаш ўз ичига лексикани ўрганиш, талаффуз устида ишлаш, диалогик ва монологик сўзлашишга ўрганиш, ёзувни ўрганиш, граматик ходисаларни тушуниб олиш каби вазифаларни киритади. Машғулотларда компьютердан фойдаланиш бир қатор дидактик вазифаларни ечишга кўмаклашади: ўқиш куникмалари шаклланади ёзув малакалари такомиллашиб боради, талабаларнинг луғавий заҳираси тўлдирилади, уларга инглиз тилини ўрганишга қизиқиш барқарорлашади. Компьютерлар талабалар томонидан турли кўринишдаги - ахборотли, ўйинли, тадқиқот, ижодий лойиҳаларни бажаришда қўлланилади. Лойиҳаларни тайёрлаш учун Интернет имкониятларидан ҳам фойдаланилади. Машғулотларда компьютердан фойдаланиш талабаларнинг билим олишига қизиқтиради. Бу эса тафаккурнинг ривожланиши билан бирга ташаббускор сўзлашаувни ҳам ривожлантириб боради.