ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПЕРСОНАЛНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА КАДРЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  Азиз Ахмеджонов (Самарканд, Узбекистан) |    Скачать статью

Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш, техника ва технология ҳамда илм-фаннинг тезкор ривожланиши юқори савияли, салоҳиятли мутахассисларга бўлган талабни ошириб бормоқда. Бунда юқори малакали кадрлар тайёрлаш имконини берадиган олий таълим сифатини ошириш муҳим ўрин тутади. Олий таълим сифати таълим хизмати бозорининг шаклланганлигига, унинг самарадорлигига, таълим сифатини баҳолаш механизмларига боғлиқ.