МОБИЛЬ АЛОҚА ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИДА ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

  Кайрат Низаматдинов, Дуйсенбай Сапаров (Нукус, Узбекистан) |    Скачать статью

Бозор иқтисодиёти шароитида муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тегишли шартномавий-ҳуқуқий асосларда тартибга солиш ушбу муносабатлар иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тўла муҳофаза қилинишини таъминлаш имконини беради. Негаки, ҳар қандай шартнома тарафларнинг муайян мақсадларини амалга оширишга, улар эҳтиёжларини қаноатлантиришга, манфаатларини таъминлашга қаратилган.