ТОВУҚ ОЗУҚАЛАРИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИ ВА ҲАЗМЛАНИШИГА СУТ ЗАРДОБИНИНГ ТАЪСИРИ

  Мирзохид Кузиев, Шахноза Бозорова (Самарканд Узбекистан) |    Скачать статью

Сўнги пайтларда мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш, шу билан биргаликда аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли, экологик таббий ва арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, паррандаларни озиқлантириш учун илмий асосланган меъёрларни ишлаб чиқиш, паррандачилик маҳсулотларининг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, паррандаларни табиий озуқа рационлари билан боқиш ва уларга берилаётган озуқа базасининг таркиби ва сифатини назорат қилиш, паррандалар сони ва етиштириладиган маҳсулотларнинг миқдорий ҳамда сифат кўрсатгичларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.