ТИЖОРАТГА ТЕГИШЛИ ТЕРМИНЛАРНИНГ СУФФИКСАЦИЯ ЙŸЛЛАРИ ОРҚАЛИ ЯСАЛИШИНИНГ ŸЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ

  Дилшод Тошпўлатов (Самарқанд Ўзбекистон) |    Скачать статью

Тижорат лексикасининг суффикслар жиҳатдан таркибий тузилиши бир қатор муаммолардан иборат. Мазкур соҳага ҳос суффиксларни аниқлашда биз қÿйидагиларни кÿриб чиқдик; Тижорат терминлари суффиксларининг келиб чиқиши ва тараққиёти; тижорат лексикасининг структуравий тузилиши, уларнинг асосий трансформацион моделлари; тижорат лексикасини ясайдиган сÿз ясовчи моделлар юзаги келишининг экстралингвиистик шарт-шароитини, яъни уларнинг бир томондан, тез-тез ёки кам қÿлланилиши, иккинчи томондан, уларнинг маҳсулдорлиги ёки маҳсулдор эмаслигини кÿрсатишдан иборат бÿлди (Степанова,1975). Тижорат лексикасини ифодалайдиган суффиксал воситаларни сÿз ясовчи модел ва типларни аниқлаш орқали амалга оширилди, чунки кÿпгина тилшунос ( Е.С.Кубрякова, Е.А.Земская, В.В.Лопатин, И.С.Улуханов, Г.С.Зенкова) олимларнинг асарларида тип ва модель сÿзи ясовчи деривантларни тасвирлашда классификациянинг асосий бирликлари хисобланади.