ТАРИХИЙ РОМАНЛАР БАДИИЯТИ

  Ф.И. Икромхонова (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Жаҳон адабиётшунослигида мавжуд бўлган тарихий роман поэтикаси, бадиий асарнинг шакл ва мазмун бирлиги, асар сюжети ва композицияси, мавзу ва ғоя уйғунлиги, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима мутаносиблиги, бадиий асар тили каби масалалар янги ўзбек адабиётшунослигида ўз вақтида тадқиқ қилинган. Бунда олимларимиз жаҳон адабиётшунослигидаги илғор фикр ва мулоҳазаларига ҳамда адабиётимиздаги илмий ютуқларга таянишган. Хусусан, адабиётшунослик тарихида сюжет ва композиция, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима, мавзу ва муаммо ҳақидаги дастлабки фикрлардан деб эътироф этиладиган Афлотун қарашлари инобатга олинади: “Болаларимизни дуч келган мифларни, қайсики –тайину нотайин каслар томонидан тўқилган, аксарияти биз улар улғайганда онгларида бўлиши керак деб ҳисоблаган қарашларга зид келувчи мифларни тинглашлари, мурғак қалбларига сингдиришга осонгина йўл қўйиб бера оламизми?