Замонавий немис тили фразеологик бирликларни фразеологик бўлмаган турғун сўз ибораларидан ажратиш тамойилларини аниқлаштириш фразеологиянинг умумназарий моҳияти ва функцияси ҳисобланади. Фразеологиянинг мустақил лингвистик фан сифатида ўз ўрнини топиш жараёни немис ва ўзбек тилларида қиёсий жиҳатдан фразеологик тадқиқотларда қайсидир даражада чуқур ва ҳар тарафлама акс эттирилган. Бу хусусида фикрлар ва муаммоларга қарамасдан фразеология фанининг асосий масалалари ҳозирги пайтда таниқли тилшунослар сай-ҳаракати туфайли яратилган обьектив мезонлар асосида ҳал қилиш учун тадқиқотлар олиб борилмоқда. Фразеология даставвал илк даврлардан нисбий алоҳида тилшуносликнинг соҳаси сифатида қаралган.
Немис тилшунослигида фразеологиянинг тутган ўрни
Машхура Хасанова (Тошкент, Ўзбекистон) | Скачать статью