АСЛ ФАРЗАНДНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ

  Абдукахар Бустанов, Мухаммаджон Тухтасинов (Наманган, Узбекистан) |    Скачать статью

1918 йил февралда Туркистон мухторияти қонга ботирилди. Туркистон халқларининг миллий давлат тузиш йўлидаги интилишлари йўққа чиқарилди. Туркистонда шўролар тузуми ўрнатилди. Бу вақтда Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ҳали расман мавжуд давлатлар эди. 1920 йил эса бу икки давлат ҳам қизил армия томонидан ўққа тутилиши натижасида ағдарилди ва бу ерда большевиклар тузуми ўрнатилди. Ўрта Осиё ҳудудидаги уч хонлик ҳам тугатилиб, большевик раҳбарлар ваъда қилганидек “ўз тақдирини ўзи белгилайдиган эркин давлат” [1. б.26.] эмас, балки, аввалгидай мустамлака – Марказ манфаатларига бўйсундирилган хом-ашё манбаига айлантирилди.