Фуқаролик жамияти ва ёшлар ташкилоти

  Гулноза Рафиқова (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Кенг кўламда ривож топган жамоат бирлашмаларининг мавжудлиги - фуқаролик жамиятининг мухим сифат белгиларидан биридир. Бундай ижтимоий институтлар воситасида фуқаролар ўзларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва турмушнинг бошқа сохаларидаги эхтиёжлари хамда манфаатларини қондириш ва ҳимоялаш, умумий муаммоларини биргаликда ҳал этиш имкониятларига эга бўладилар. Ўз навбатида, ёшлар ташкилотлари ҳам фуқаролик жамиятида ёшлар манфаатларини ҳимоя қиладиган, уларга йўл-йўриқ кўрсатадиган ва муаммоларини ҳал қилишда ёшларга ёрдам берадиган тузилмалардандир. Ёшлар - бу ўзларининг ижтимоий мавқеи, ёши, ижтимоий рухий хусусиятларига кўра фарқланадиган, яъни жамият ижтимоий- иқтисодий ва маънавий муносабатларига тўлақонли киришиш даврини бошдан кечираётган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижтимоий- демографик гуруҳдир [1].