Ҳар бир халқ ва миллатнинг ўзига хос тарихи мавжуд. Халқ бор-миллат, маданият, поэтик ва адабий мерос урф-одат мавжуд. Ўзбек халқи ҳам ўзининг сермазмун тарихи, миллий маданияти, поэтик ижоди ва миллий тили билан фахрланса арзийди. Чунки унинг мазмунли тарихи, поэтик ижоди ва сержило тили асрлар қаъридан ҳозирги кунгача сақланиб келмоқда. Ўзбек халқ мақоллари ҳам ана шундай маданий мерос намуналаридан саналади. Мақолларда халқнинг бой тарихи, панд-насиҳат, фалсафий-дидактик қарашлари акс этган, бой тили, унинг синтактик қурилиши ўз аксини топган. Ўқиш-ўқитиш ишларида халқ мақоллари энг яхши инсоний намуна саналади. Шунинг учун ҳам дарслик қўлланмаларда ундан намуналар келтирилади ва ўрганилади.