BALB/C ЛИНИЯЛИ СИЧҚОНЛАР ЛИМФА ТУГУНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИГА КАНЦЕРОГЕНЕЗНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

  Марҳамат Исмайилова (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Маълумки канцерогенезнинг ривожланиш жараёнида организмнинг иммунологик ҳимоя ҳолатига гипотиреоз ва тиреотоксикозларнинг оқибатларини ўрганиш бўйича комплекс ёндошишда лимфология муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Лимфа тугунларидаги реактивли ўзгаришлар организмга у ёки бу омилларнинг нохуш таъсири бўйича энг олдинги ва ахборотли кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Жавоб реакцияларига биринчилардан бўлиб ҳудудий лимфа тугунлари қамраб олинади. Шу боис, меъда-ичак тракти органларидан лимфа оқиш йўлларига бош регионар гуруҳлар тугунидан бири ҳисобланувчи чарвилар лимфатик тугунларидаги умумий структуравий ўзгаришлар ва ҳужайравий реакцияларнинг йўналишларини текшириш борасида амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда [1].