ТЕРМА ЖАМОАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА УЧ БОСҚИЧЛИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Р.Т. Cултонов (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Ҳозирга келиб спорт амалиётида спортчиларни тайёрлаш ва уларни саралаб олиш масаласи мутахассислар олдида турган муҳим вазифалардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Спорт соҳасининг жадал ривожланиши спорт соҳаси мутахассисларига спортчилар тайёрлаш, уларни саралаш ва танлаб олиш ишларини қайта ташкил қилиш, илмий асосланган ва ўз самарасини берадиган услабларни ишлаб чиқиш вазифасини юкламоқда.