ЎЗБЕКИСТОНЛИК УКРАИНЛАР – БУ БИЗНИНГ УКРАИНЛАР

  Зафар Юсупов, Лутфулло Мамасаидов (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Кундалик ҳаётда амал қилинадиган анъана, урф-одатлар ҳар бир халқнинг этник хусусиятлари, турмуш тарзи ҳамда табиий шароити билан боғлиқ ҳолда тарихий асосда юзага келади, асрлар давомида сайқалланиб, уларнинг энг яхшилари миллий қадриятга айланиб боради. Ҳар бир миллат-нинг турмуш тарзи билан боғлиқ одат ва анъаналари, миллий таомлари, кийим-кечаклари, ҳунармандчилиги, одоб-ахлоқ қоидалари, маросимлари ана шу тарзда шаклланиб келган ва даврлар ўтиши билан турли даражада сақланган. Демократиянинг вужудга келиши ва қайта қуриш бошланиши собиқ иттифоқ республикаларида миллий маданий марказларнинг очилишига туртки берди. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам турли этносларнинг миллий-маданий марказлари очила бошлади. Миллий маданий марказларнинг очилиши, бу миллатларнинг миллий маданий меросини сақлашга келажак авлодга етказишга ёрдам берса, шу билан бирга миллатлараро тотувликни дўстликни вужудга келтиради, натижаси эса ижтимоий барқарорликни таъминлашдан иборат бўлади. Ўзбекистон дунёдаги кўп миллатли давлатлардан бири. 1989 йилги аҳоли рўйхати бўйича, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика департаментининг 2002 йилги маълумотига кўра эса, тожиклар 1202,0 минг, руслар 1133,3 минг, қозоқлар 989,0 минг, қорақалпоқлар 534,8 минг, татарлар 298,2 минг, қирғизлар 221,8 минг, корейслар 172,4 минг, туркманлар 147,0 минг, украинлар 103,5 минг, арманлар 43,6 минг, озарбайжонлар 41,0 минг, белоруслар 23,2 минг, яхудийлар 12,3 минг, немислар 7,5 минг, молдаванлар 5,2 минг, грузинлар 3,9 минг, литвалар 1,3 минг кишини ташкил этган [1, с. 83-84].