МАЪНАВИЯТГА ТАҲДИД – ЎЗЛИГИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗГА ТАҲДИД

  Сабрие Халилова, Шерзодбек Фармонов (Фергана, Узбекистан) |    Скачать статью

Бугунги кунда глобаллашув дунё миқёсида муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда. "Глобаллашув" атамаси дастлаб америкалик олим Г.Ливитнинг 1983 йил "Гарвард бизнес ревью" журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган. Шундан буён "Глобаллашув" тушунчаси, унинг маъно-мазмуни ва инсоният тараққиётидаги ўрни масаласига қизиқиш ортиб бормоқда. Чунки глобаллашув жараёни ер юзидаги мамлакат ва ҳалқларни бир-бири билан узвий боғлаб кўймокда. Бу жараён шунчалик кучайиб бормоқдаки, хозирданоқ дунёнинг бирон-бир худуди унинг таъсиридан ҳоли қолаётгани йўқ. Глобаллашув натижасида ўтган минг йилликнинг охирларидан бошлаб ижтимоий, иктисодий, маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Файласуфлар учун глобаллашувнинг моҳияти инсоний қадриятлар универсаллашувида, социологлар фикрича, глобаллашув деганда турли минтақада яшовчи ҳалқлар турмуш тарзининг бир хиллашуви назарда тутилади.