ПРЕССЛАШ УСУЛИДА ОЛИНГАН ПАХТА ҚОРА МОЙИНИНГ ЭКСТРАКЦИЯ УСУЛИДА ОЛИНГАН ПАХТА ҚОРА МОЙИГА НИСБАТАН ТОЗАЛАШ САМАРАДОРЛИГИ

  Э.Р. Рахматов (Карши, Узбекистан) |    Скачать статью

Ҳозирги вақтда замонавий технологиялар яратиш ва амалиётга кенг жорий этиш жамиятнинг юқори даражадаги энг бош вазифаларидан бири ҳисобланади. Шундай экан ўсимлик мойларини рафинациялаш жараёнига қатъий эътибор қаратиш лозим бўлади. Ўсимлик мойларини рафинациялаш (тозалаш) жараёни мой таркибидаги йўлдош моддалар, механик қўшимчалар ва мой таркибида бўлиши тавсия қилинмайдиган бошқа моддаларни чиқариб юборишни ўз ичига олади.