ХХI АСР ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТЛИ ЁШЛАР АСРИ

  Сайёра Хайдарова, Акмалхўжа Абдукодиров (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Инсоният ерюзида пайдо бўлибдики, жуда кўп даврларни, замонларни бошидан кечирди. Тарихчи тадқиқотчи олимларимиз томонидан инсоният жамиятини ривожланишини бир нечта даврларга бўлиб ўрганилгани ҳаммамизга маълум. Жумладан ХХI аср ҳам интеллектуал салоҳият асри бўлиб қолади. ХХI асрга келиб илм-фан соҳаларида шундай ютуқларга эришилмоқдаки, кўз кўриб қулоқ эшитмаган кашфиётлар, одамлар фақат ҳаёл қилиши мумкин бўлган, афсона деб ҳисоблаган ишлар бугунга келиб ҳақиқатга айланмоқда. Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, ХХI аср бошланганига ҳали 20 йил ҳам бўлгани йўқ, аммо ҳозирда қилинаётган кашфиётлар, инсоният қўли билан яратаётган мўжизалар ўзининг салмоғи, жозибаси, керак бўлса савияси жиҳатидан ҳам ўтган давр ва асрлардан анча устун десак ҳеч муболаға бўлмайди. Лекин тарихда эришилган ютуқлар ҳозирги ютуқларимизга пойдевор бўлаётганини танолишимиз зарур. Бу борада бизнинг мутаффакир қомусий олимларимизнинг номларини тилга олиб ўтишимиз жоиз ҳисобланади. Зеро улар қилган ишлар, кашфиётлар кўплаб олимларнинг ишлари учун таянч бўлиши сир эмас.