ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА ПОЛИПРЕДИКАТИВ ГАП ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ТАРИХИДАН

  М.М. Юлдашев, А.А. Хасанов, Ш.А.Мустанова ( Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Туркий тиллардаги полипредикатив тузилмаларни Ҳинд-Европа тиллари синтаксисига муносабати нуқтаи назаридан ўрганиш масаласи ўтган асрнинг 20-йилларида пайдо бўлган. Шу пайтга қадар барча сифатдош, равишдош ва феъл – от конструкциялари, бир хил мазмунга эгалиги туфайли, эргаш гаплар деб қаралди. Бу нуқтаи назарга кўра туркий тиллардаги синтактик ҳодисаларга соф мантиқий томондан ёндашиш натижаси эди. Бундай анъана ҳозиргача ўзининг илмий қийматини сақлаб қолган машҳур «Олтой тиллари грамматикаси»дан буён (1869) давом этиб келмоқда. Бунда равишдош оборотлар ўзининг грамматик эга бўлаги туфайли, содда гапдан қўшма гапга ўтувчи структура сифатида талқин қилинади.