ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

  Гулшод Умарова, Ж.Б. Абдулатипова (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларни қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инсоният ҳаётига турли янгиликларнинг кириб келиши таълим ва тарбиясоҳасида ҳам бир қатор ўзгаришлар қилинишини тақозо этди. Ҳозирги кунда таълим ва тарбиясоҳасида эришилган ютуқларни сақлаган ҳолда, бир хилликдан, бир қолипга тушиб қолишдан сақланмоқ зарур. Таълимнинг киши хотирасиниривожлантиришга асосланган туридан инсон тафаккурини ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчилар эгаллаган билимларни амалиётда қўллаш, уларда амалий кўникма ва малакалар ҳосил этишга қаратилган турига ўтиш, ҳаракат қилиш шу куннинг талабидир. Шунга эришилсагина ватанимиз келажаги бўлган ёш авлод тарбияси олдига қўйилган вазифа оқилона ҳал этилиши мумкин.