ЎЗБЕК ТИЛИДА АРАБЧА CЎЗЛАРНИНГ ЎЗЛАШИШ ОМИЛЛАРИ

  Саид-Джамол Мир-Джафаров, Бобур Курбонов (Самарканд, Узбекистан) |    Скачать статью

Маълумки, VI асрда ислом динининг пайдо бўлиши билан Шарқ мамлакатлари сиёсий ва ижтимоий тарихида катта диний ва фалсафий ўзгаришлар юзага кела бошлади. Арабистонда кенг ёйилган ислом дини ќисќа муддат ичида нафақат араб халқини, балки барча қўшни бўлган кучли давлатларни ҳам тањликага солиб, ўз динига бўйсундириш учун кучли сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларни йўлга ќўйди. VII-VIII асрларда ислом дини ўзининг расмий чегара ва ҳудудини кенгайтириб, жумладан, Ўрта Осиё, Чин ва бошқа ўлкаларда узоқ йиллар давомида қонли ва даҳшатли урушлар олиб бориб, ислом динини жорий этди. Ана шу даврларда Хуросон ва Ўрта Осиё аҳолисига ислом дини, араб тили ва ёзуви расмий равишда қабул қилинди.