ФИТОНИМИКА – ОНОМАСТИКАНИНГ МУСТАҚИЛ СОҲАСИ

  Наргиза Пазлиддинова (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Ўсимлик номларини ифодаловчи луғавий бирликларга нисбатан лингвистик тадқиқотларда ўсимлик номи, ўсимликларни ифодаловчи лексемалар, ўсимлик отлари, ўсимликларни атовчи отлар, ботаник терминлар, фитоним, фитонимик лексика, флористик лексика каби терминлари қўллангани кузатилади. Бу бирликларнинг маъно мундарижаси Г. Неъматованинг диссертациясида таҳлил қилинган.