ЎСПИРИНЛИК ДАВРИДА ЭМОЦИОНАЛ ИНТЕЛЛЕКТНИ ШАКЛЛАНГАНЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

  Н.Шаганиева (Тошкент, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Илмий манбаларда қайд этилишича, интеллект лотинча интеллестус сўзидан олинган бўлиб, у одатда ақл-идрок, англаш, тушуниш, фаҳмлаш деган маънони англатади. Интеллект индивиднинг маълум даражада мустаҳкам, барқарор ақлий қобилиятлари тизимидан иборатдир. Инсоннинг ақлий тараққиётини тадқиқ қилиш бугунги кундаги фан олдида турган муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмасдан, балки бу муаммо қадимги даврлардан бери мутафаккир, маърифатпарвар олимларнинг диққат марказида бўлиб қелган. Ҳатто мазкур масала антик дунёда яшаб, ижод этган атоқли файласуф олимларнинг диққатини ўзга жалб қилган. Уларнинг нуқтаи назарига кўра, “нус” инсон руҳининг олий, айни пайтда ўзига хос ақлли таркиби бўлиб, Платон ва Аристотельь, олам ҳамда борлиқни билишнинг энг мақбул йўли эканлигини таъкидлаб ўътадилар. Худди шу боисдан, “нус” (ақл) билишнинг энг юксак босқичи сифатида талқин қилинади.