ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МАҚСАДГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ШАХСИЙ УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШИ РЕЖАСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ШАКЛИ

  Гуллола Қурбонова, Б.Қ. Қурбонов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Ҳозирги даврдаги ахборат кўламининг кенглиги ва тезкорлиги ўқитувчилардан ҳар куни, хар соатда ўз малакасини оширишни талаб этиш билан бирга, узлуксиз таълимнинг таркибий қисми бўлган кадрлар малакасини оширишнинг узлуксизлигини таъминлашни ўқитувчилар ўз малакаларини узлуксиз равишда чуқурлаштириши ҳамда янгилашини давр талаб этмоыда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ўрта махсус таълими марказида, халқ таълими вазирлигида кадрларнинг касбий билимлари, маҳорати ва кўникмаларини мунтазам равишда чуқурлаштириш ва янгиликга ундайдиган ҳамда меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамият эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим хизматлари бозорининг шаклланишига мос малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Малака ошириш режасини ишлаб чиқаришда ўқитувчиларнинг индивидуал билим ва малакаларини ҳисобга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқдир.