БУЮК СИЙМОЛАРНИНГ БЕБАҲО ТАФАККУРИ

  Шоира Кубаева (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Илм-фан инсоният ижтимоий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, инсон ва жамият тўхтовсиз изланиш ва янгиланишда. Инсон барчасига тафаккур орқали эришади, янгиликка интилади, яратади ва ихтиро қилади. Ана шу тарзда жамият ривожи илм-фаннинг тараққиёти билан белгиланади. Айтиш лозимки, XXI асрнинг шиддатли, туб инновацион ўзгаришлари, ялпи янгиланишлари жараёнида яшар эканмиз, ўтган даврлар мобайнида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида содир бўлган инновацион ўзгаришларни ўрганиш, жамиятимизнинг тараққиёти, кейинги стратегик мақсад ва вазифаларимизни белигилаб олишда муҳим аҳамиятни касб этади Фанда инновация парадигмал, услубий, назарий ва муаммовий янгиланишларда, ноанъанавий ғоялар ва тасаввурларни ишлаб чиқишда ифодаланади. Бундай инновацион жараёнларга инновацион тафаккур асос бўлади. Инновацион тафаккур ижодий тафаккурнинг бир тури сифатида мунтазам равишда янги ғоялар, қадриятлар ва лойиҳаларни яратишга қаратилади. [2] Инновацион жараёнлар эса дастлаб ички ўзгаришдан, ички имкониятларни ишга солишдан бошланади.