ГРАММАТИК ТАРЖИМА БИЛАН БОҒЛИК АЙРИМ ЛИНГВОДИДАКТИК МАСАЛАЛАР

  Алишер Аманов (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

Хозирги пайтда хар томонлама етук, жахон андозалари талабларига жавоб бера оладиган малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи таълим тизими олдида турган энг мухим вазифалардан бири хисобланади. Хозирда улар ижтимоий хаётнинг барча жабхалари учун жуда зарур. Замонавий малакали мутахассисдан чукур билим касбий махорат билан бирга компютер саводхонлиги ва албатта чет тиллардан бирини билиш талаб этилади, чунки у уз мехнат фаолиятида хорижий манбаларда чоп этилган уз касбига оид материалларни укиб таржима кила олиши, уни амалиётга тадбик кила билиши, хорижлик хамкасби билан ишга доир фикр алмаша билиши керак. Бунинг учун замонавий мутахассис маълум даражадаги суз бойлигига эга булиши лозим, шундагина у хорижий тилдаги матнни уз она тилисига таржима кила олиши ва фикрни хорижий тилда ифодалай билиши лозим шунинг учун хам таржима чет тили укитиш методикасида мухим урин эгаллаб келган. Агар чет тили укитиш тарихига назар ташлайдиган булсак энг аввал грамматик таржима методи шаклланганлигини гувохи буламиз. У икки куринишда булган: лексик таржима ва текстуал (матн) таржима.